АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инбилан учрашиш учун Пхеньянга етиб келди, деб хабар берди ТАСС нашри.
Ким Чен Ин ва Помпео ўртасида ўтган учрашувда бир қатор икки томонлама масалалар муҳокама қилинди.Хусусан, томонлар мамлакатлар ўртасида янги саммит ўтказиш имконияти тўғрисида фикр алмашишди.
Шунингдек, Помпео ва Ким Чен Ин Йонбёндаги ядровий объектни бузиб ташлаш ҳамда уруш тугагани бўйича декларацияни қабул қилиш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР асосий ракета полигонини бузиш ишларини тўхтатиб қўйганди.






