АсосийJamiyat

Ўзбекистонда жигарни кўчириб ўтказиш мураккаб операцияси ўтказилди

'Ўзбекистонда жигарни кўчириб ўтказиш мураккаб операцияси ўтказилди'ning rasmi

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия марказида мураккаб жарроҳлик амалиётларидан бири муваффақиятли тарзда ўтказилди. Бу ҳақда марказнинг Facebookʼдаги саҳифасида маълум қилинди.

Марказда ҳиндистонлик шифокорлар 34 ёшли беморга тирик қариндош-донорининг жигар трансплантациясини амалга оширди.

Жигар циррозига чалинган фарғоналик беморга унинг 29 ёшли укаси донор бўлди. Ушбу мураккаб жарроҳлик операцияси Ўзбекистонда учинчи марта ўтказилди.

Қайд этилишича, ҳозирда бемор ва донорнинг аҳволи қониқарли даражада.

    Бошқа янгиликлар