Самарқандда янги мусиқий фаввора барпо этилди

ЖАМИЯТ 15.10.2014, 11:11
Самарқандда янги мусиқий фаввора барпо этилди

Самарқандда янги мусиқий фаввора ишга туширилди, дея хабар беради uz24.uz нашри.

Дунёнинг турли бурчакларидан Самарқанднинг гўзаллигини томоша қилиш учун келадиган сайёҳлар эндиликда ушбу гўзал ва замонавий фавворадан ҳам баҳраманд бўлишлари мумкин.

Ободонлаштириш департаментининг фаввора ва артезиан қудуқлардан фойдаланиш бўлими бошлиғи М. Маматқуловнинг маълум қилишича, айни дамда шаҳарда жами 38 та фаввора ишлаб турибди. Шаҳар марказида жойлашган фаввораларнинг бирида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди, гидротехник иншоотлар ўзгартирилди ва таъмирланди. Эндиликда у нафақат сайёҳларни балки шаҳар аҳолисини ҳам хушнуд этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1