Индонезиянинг зилзила ва цунамидан азият чеккан ҳудудларида вақтинчалик лагерлардаги болаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда, деб хабар берди РИА новости нашри.
Бу ердаги гўдаклар ҳамда вояга етмаганлар учун махсус гуруҳлар ташкил этилди. Гуруҳларда болаларга турли машғулотлар ўтиш учун ходимлар жалб этилган. Шунингдек, атрофда бўлаётган ҳодисалар бола руҳиятига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун уларнинг диққатини турли ўйинчоқларга жалб этилмоқда. “Бу жуду яхши ғоя. Сабаби бола эътибори ўйинчоқларга чалғиб ўзини уйидагидек ҳис қилади. Шунда атрофдаги тўс- тўполондан ҳоли бўлишади”, деди махсус гуруҳдаги ходимлардан бири.






