АсосийDunyo

Филиппин Индонезияга ёрдам кўрсатмоқда

'Филиппин Индонезияга ёрдам кўрсатмоқда 'ning rasmi

Филиппин ҳукумати Индонезиянинг табиий офатларидан зарар кўрган ҳудудларига ёрдам кўрсатмоқда, дея хабар берди НТВ.ру нашри.

Филиппин мудофаа вазирлиги берган маълумотларга кўра, Индонезияга чодир, генератор, сувни тозаловчи қурилма каби буюмлар жўнатилган. Шунингдек, келгуси ҳафтада ёрдамнинг иккинчи қисми ҳам юборилади. Маълумотларга кўра, гуманитар ёрдамнинг яна бир қисми эса нақд пул кўринишида бўлиши ҳам мумкин. Бироқ унинг миқдори аниқ эмас. Эслатиб ўтамиз, Индонезияда зилзила ва цунами қурбонлари сони 2 мингдан ошди.

    Бошқа янгиликлар