АсосийDunyo

Мексика полицияси 20 нафар аёлни ўлдиришда гумон қилиб эр-хотинни ҳибсга олди

'Мексика полицияси 20 нафар аёлни ўлдиришда гумон қилиб эр-хотинни ҳибсга олди 'ning rasmi

Мексика полицияси 20 нафар аёлни ўлдиришда гумон қилиб эр-хотинни ҳибсга олди, деб хабар берди РИА Новости нашри.

Бу жуфтлик қотиллик билан бирга, 2 нафар чақалоқни ҳам сотишга уринган. Гўдаклар соғ-саломат ўз оилаларига топширилган. Полиция берган маълумотга қараганда, улар жиноятчиларни бедарак йўқолган аёлларни қидириш вақтида қўлга олишган. Жиноятчилар ўз қурбонларининг тана аъзоларини шаҳарнинг турли ҳудудларига кўмишган. Қотиллик сабаблари ҳозирча номаълум.

    Бошқа янгиликлар