Австралияда юзлаб одамлар машҳур Сидней Опера театри олдига тўпланишган, дея хабар қилмоқда The Guardian нашри.
Улар дунёга донг таратган маданият уйи олдида от пойгалари рекламаси намойиш этилишига қарши эканликларини билдиришмоқда. Одамлар норозилик рамзи сифатида қўлларига чироқлар кўтариб олишган. Акция иштирокчилари баланд овозда бинодан қиморни ривожлантириш учун фойдаланмаган, дея таъкидлашмоқда. Ҳукумат эса бинода акс эттирилаётган реклама пул тикиш ўйинлари учун эмас, балки ўтказиладиган Жаҳон Кубоги учун эканини маълум қилган.






