Россиянинг Амур вилоятида темирйўл устидан ўтган автомагистрал қулаб тушди, деб хабар қилмоқда Gazeta.ru нашри.
Бунинг оқибатида эса 1 киши жароҳат олиб, касалхонага етказилди. Қурбонлар йўқ. Бу вақтда кўприкда ҳаракатланаётгн юк машинаси ва яна бир нечта енгил автомобилларга зарар етган. Бу ҳолат темирйўл ҳаракатига ҳам ўз таъсирини кўрсатди, яъни ушбу ҳудудда вагонлар тўхтаб қолган. Қулаш сабаблари ҳозирча номаълум.






