1

2014 йилги Букер мукофоти австралиялик ёзувчига насиб этди

ДУНЁ 15.10.2014, 17:04
2014 йилги Букер мукофоти австралиялик ёзувчига насиб этди

Австралиялик ёзувчи Ричард Фланаган ўзининг «Узоқ шимолга тор йўл» романи учун 2014 йилги Букер мукофотига лойиқ кўрилди, деб хабар бермоқда «Сегодня».

53 ёшли Фленаган мукофотни Буюк Британия тахти валиаҳди шаҳзода Чарльзнинг рафиқаси, Корнуол герцогиняси Камилла қўлидан қабул қилиб олди. Шунингдек, унга 50 минг фунт-стерлинг (80 минг доллар) мукофот пули ҳам топширилган. Яна беш асосий номзодга 2,5 минг фунтдан (4 минг доллар) соврин берилган.

Ғолиб асар воқеалари Иккинчи жаҳон уруши даврида Япониянинг Мьянма ва Таиланд ўртасидаги темир йўл қурилишида ишлатилган ҳарбий асирлар сақланган лагерида бўлиб ўтади. Муаллифнинг отаси ушбу лагерь маҳбуси бўлган. Фленаган асарни ёзиш учун 12 йил сарфлаган.

Маълумот учун, Букер мукофоти 1969 йилда таъсис этилган бўлиб, инглиз адабиёти бўйича дунёдаги энг нуфузли совринлардан бири ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1