АсосийDunyo

Туркия давлат тўнтарувига алоқадор америкалик пасторни озод этди

'Туркия давлат тўнтарувига алоқадор америкалик пасторни озод этди'ning rasmi

Туркиянинг Измир суди 2016 йил давлат тўнтарувига уринишга алоқадорликда айбланган америкалик пастор Эндрю Брансонни 3 йилу бир ой 15 кунлик қамоқ жазосига маҳкум қилиб, уни уй қамоғи сақлаётган эди, дея хабар қилди News.day.az нашри.

Туркия ва АҚШ ўртасида Брансон бўйича махфий келишувга эришилгани маълум қилинганди. Унга кўра, Туркия Брансонни озод қилади, АҚШ эса бунинг эвазига Туркияга иқтисодий босимни заифлаштиради. Озод этилган Эндрю Брансон Туркияни тарк этди. Таъкидланишича, суд Брансон ҳибсда ушлаб турилган вақтни ҳисобга олиб, ундан барча эҳтиёт чораларини, жумладан, мамлакатни тарк этиш тақиқловини олиб ташлаган. Брансоннинг ўзи эса сўнгги сўзида “Мен айбдормасман, Туркияни яхши кўраман ва оқланишни истайман”, деб айтган.

    Бошқа янгиликлар