Германияда поезд ҳаракатланаётганда ёниб кетди, дея маълум қилмоқда Lenta.ru нашри.
Кёльн–Мюнхен йўналиши бўйича қатновни амалга ошираётган поезднинг охирги 2 вагони тўлиқ ёниб кетган. Ҳодиса икки станция орасида рўй берди. Олов 80 дақидада ўчирилган. Ундаги 510 йўловчи эвакуация қилинган, 5 киши енгил жароҳат олган. Қурбонлар йўқ. Таъкидланишича, йўловчилар автобусларда яқин орадаги станцияга етказилиб, у ердан ўз манзилларига етиб олишди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин техник носозлик сабабли юз берган.






