1

Белгия ССВ ортиқча вазн сабаб ишдан бўшатилиши мумкин

ДУНЁ 15.10.2014, 18:30
Белгия ССВ ортиқча вазн сабаб ишдан бўшатилиши мумкин

Бир неча кун олдин Белгия Соғлиқни Сақлаш вазири лавозимини эгаллаган 52 ёшли Мэгги де Блок танқидга учради. Ҳамма гап унинг 128 килограмм оғирлигидадир. Фуқароларнинг сўзларига кўра, шундай одам соғлом турмуш тарзи тимсоли бўла оладими, деб ёзади Mirror.

Айни пайтда Мэгги де Блок Белгиянинг кўзга кўринган сиёсатчиларидан бири ҳисобланади. Баъзи таҳлилчилар унинг бош вазир бўлишини ҳам башорат қилишганди. Аммо уни Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлашди. Бу ҳолат эса журналистларни ҳайратга солди. “У мана шу туришида спорт ва тўғри овқатланишни тарғиб қила оладими?” деган саволлар юзага келди. Белгияда аҳолининг 47 фоизи ортиқча вазндан азият чекмоқда.

Бу каби гапларга Блокнинг ўзи шунчаки кулиб, “Ташқи кўринишга қараб баҳо бермаслик керак. Ахир мен сиёсатчиман, модел эмас” деди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1