1

​Одил Аҳмедов: Ўзбекистон нима учун "Пахтакор" стадионида ўйнамайди, тушунмайман...

СПОРТ 17.10.2018, 12:05
Теглар: Футбол
​Одил Аҳмедов: Ўзбекистон нима учун  "Пахтакор" стадионида ўйнамайди, тушунмайман...

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Қатарни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувдан сўнг терма жамоа сардори Одил Аҳмедовни championat.asia мухбирлари суҳбатга чорлади.

"Ғалаба қозонамиз деб майдонга чиққан эдик. Биринчи бўлимда бироз эҳтиёткор бўлиб ҳаракат қилдик ва ҳимояга эътибор қаратдик. Иккинчи бўлимда эса Қатар ҳам ҳудди биз каби олдинга ўтди ва айни шу сабаб биз учун ҳужумда зоналар пайдо бўлди", - дея Аҳмедов ўйинга умумий фикрини билдирди.

- Бугун ҳам КХДРга қарши бўлгани каби майдон чими эркин ҳаракат қилишга ҳалал берди, бу борада нима дея оласиз?
- Ҳа, бу нарса таъсир ўтказади. Ташқаридан унчалик билинмаслиги мумкин, лекин майдонга тушиб ўйнаб кўрган одамга бу нарса дарҳол билинади. Ҳар бир жамоа қайси майдонда ўйнашини танлаши керак. Бу Ўзбекистон миллий терма жамоаси-ку ахир. Нима учун ҳамма шароитлари ва ажойиб майдони бор "Пахтакор" стадионида ўйналмайди, очиғи, тушунмайман. Бу ерда чим яхши эмас.

- Шунга қарамай, бугун самарадорлик кўрсатдингиз.
- Бу футбол, унда доим гол ураман ёки голли пас бераман деб майдонга чиқамиз. Аллохга шукр, бугун ўйиним қовушди ва гол уриб, ҳам голли пас бердим.

- Эктор Купер айни пайтда ҳимояни тартибга келтириб олишга кўпроқ урғу бермоқда. Бош мураббий танлаган тактика ва услуб ўйинчи ва жамоа сардори сифатида сизга маъқул келаяптими?
- Мураббий қандай тактика танлашидан қатъи назар жамоа учун энг керакли нарса - натижа. Танланган услуб натижа берса, демак биз тўғри йўлда бўламиз.

- Мураббий сиз билан сардор сифатида жамоанинг келажакдаги ҳаракатлари ҳақида юзма-юз гаплашдими?
- Бундай мавзуда гаплашганимиз йўқ.

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
“Қайрат” жамоаси аъзолари жой олган самолёт ҳалокатга учради

22.10.2021, 14:47

Бортида Олмаотанинг “Қайрат” клуби футболчилари ва мураббийлар штаби бўлган самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.Қайд этилишича, ушбу ҳодиса Олмаота халқаро аэропортида содир бўлган. FlyJet авиакомпаниясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1