1

Ҳали бир ойлик ҳам бўлмаган чақалоқни сотаётган опа-сингил қўлга олинди

ЖИНОЯТ 17.10.2018, 12:21
Ҳали бир ойлик ҳам бўлмаган чақалоқни сотаётган опа-сингил қўлга олинди

Самарқанд шаҳрида янги туғилган чақалоқни сотаётган опа-сингил қўлга тушди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

"2018 йил 15 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида Оқдарё туманида яшовчи С.Н. (исмли аёл) синглиси М.Н. билан бирга “Единственный” кафесида С.Н.нинг ҳали бир ойлик ҳам бўлмаган ўғлини 4 млн. сўмга сотаётган вақтларида ушланганлар", - дейилган хабарда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1