Бугун «Россия-Ўзбекистон» таълим форуми доирасида Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ва Россиянинг А.С.Пушкин номидаги Ленинград Давлат университети ўртасида ўзаро келишув шартномаси имзоланди.
Мазкур ҳамкорлик шартномасида келгусида иккила олий ўқув юрти ўртасида кадрлар алмашинуви, университетнинг филиали, қўшма факультетлар ташкил этилиши ва илмий ишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш кўзда тутилган. Томонлар келишувдан катта натижалар кутаётганини билдириб ўтишди.