1

Ҳарбий хизматчиларга янада кенгроқ шароит ва имкониятлар яратилади

ЖАМИЯТ 16.10.2014, 13:17
Ҳарбий хизматчиларга янада кенгроқ шароит ва имкониятлар яратилади

Куни кеча Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақида Uzreport ахборот агентлиги хабар беради.

Тадбирда 2014 йилнинг учинчи чорак давомида олиб борилган ишларнинг ҳисоботи тингланди. Йиғилиш кун тартибида Ўзбекистон Президентининг 2014 йил 1 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 23-йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан олиб борилган ишлар ҳисоботи тингланди.

Шунингдек Мудофаа вазирлиги харидлари тизимида амалга оширилган катта ўзгаришлар тингланди ҳамда мудофаа соҳасидаги давлат харидларининг ошкоралиги, савол ва жавоблар, Мудофаа вазирлиги раҳбариятига бўлган тавсия ва таклифлар билдирилди.

Шу билан бирга, истиқболдаги вазифалар ҳам кўриб чиқилди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мудофаа соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчиларга яратилаётган шароит ва имкониятлар каби вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, Жамоатчилик кенгаши аъзолари бугунга қадар вазирлик фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш, ҳарбий қисмларда соғлом маънавий-руҳий муҳит, юксак ахлоқ ва маданият сақланишини таъминлаш ҳамда вазирликнинг бу борадаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини бериб келишмоқда.

Кенгашнинг республикамиз ижодий уюшмалари, хусусан "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, "Ўзбеккино" давлат аксиядорлик компанияси, ҳокимият вакиллари, уюшмалар, жамғармалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, санъат ва фан намояндалари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиб бораётганлиги белгиланган вазифаларнинг тўлақонли бажарилишига, ҳарбий хизматчиларнинг қатъий ирода ва характери, фаол ҳаётий позицияларини янада шакллантириш имконини бермоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1