1

Тошкентда модернизация қилинган патруль машиналари сони кўпаяди

ЖАМИЯТ 16.10.2014, 13:22
Тошкентда модернизация қилинган патруль машиналари сони кўпаяди

Пойтахтда жорий қилинаётган йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш тизимининг «бош мияси» Тошкентдаги Глинка кўчасидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги шаҳар бошқармасининг собиқ биносида жойлашади, дея хабар бермоқда RedPen. У ерга барча ахборотни қайта ишлашга қодир бўлган компьютерлар ўрнатилади.

Диспетчерлик марказида камералар ва патруль хизматини боғлаб турувчи, махсус ўқитилган мутахассислар фаолият кўрсатади. Компьютерлардаги маълумотлар узоқ вақт давомида сақланади (улар бора-бора архивланади).

Тошкентда тизимдаги муҳим бўғинлардан яна бири  — патруль машиналари сони кўпаяди. Улар замонавий компьютер, камера, рангли дисплейга эга рация ва бошқа янги техникалар билан жиҳозланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1