1

II Жаҳон уруши фахрийлари учун санаторийлар бепул қилиб қўйилди

ЖАМИЯТ 16.10.2014, 13:23
II Жаҳон уруши фахрийлари учун санаторийлар бепул қилиб қўйилди
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 13 октябрь куни “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, 2015 йилдан бошлаб 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фахрийлари йилига бир марта ўзлари учун мақбул муддатларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ҳамда республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторий-соғломлаштириш муассасаларида бепул соғломлаштириш курсидан ўтиш ҳуқуқига эга бўлади. 
Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ва “Нуроний” жамғармасига уруш фахрийлари ўз саломатликларини тиклайдиган санаторий-соғломлаштириш муассасаларининг рўйхатини белгилаш топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1