1

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон раҳбарияти ва халқига ҳамдардлик билдирди

ЖАМИЯТ 22.10.2018, 10:22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон раҳбарияти ва халқига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси президенти Рам Натҳ Ковиндга, бош вазири Нарендра Модига ва дўст Ҳиндистон халқига Панжоб штатининг Амритсар шаҳрида юз берган темир йўл фожиаси оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур таъзия билдирди.

ТИВ хабарига кўра, давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оилаларига ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор этган, жароҳатланганларга эса тез муддатларда соғайиб кетишларини тилаган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Амритсар шаҳрида поезднинг оломон устига юриб кетиши оқибатида 59 киши ҳалок бўлган, яна 57 киши турли тан жароҳати олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1