АсосийJamiyat

Боғчага болани қўйишда кимларга имтиёзлар берилади?

'Боғчага болани қўйишда кимларга имтиёзлар берилади?'ning rasmi

Ўзбекистонда боғчага болани қўйишда баъзи тоифадаги шахсларга имтиёзлар берилади. Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълумот берди.

Улар:

- ногирон бўлган шахсларнинг болалари;
- уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;
- ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;
- талабалар ва педагогларнинг болалари;
- етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
- бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;
- акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

Бунда мазкур рўйхатдаги болаларга боғчада бўш ўринлар мавжуд бўлганда биринчи навбатда йўлланма берилади.

    Бошқа янгиликлар