Россиянинг Санк-Петербург шаҳри яқинида “Avangard” пиротехника заводида портлаш рўй берди, дея хабар берди РИА Новости нашри.
Воқеа содир бўлган вақтда ишчилар бинодан чиқиб кетган бўлиб, ичкарида фақатгина 5 киши қолган. Улардан 2 нафари ҳаётдан кўз юмган. Қолганлар эса вайронлар остидан чиқариб олинди. Майдони 7,5 квадрат метрга тенг бўлган бино бутунлай қулаб тушган. Ҳудудга етиб келган ФВВ ва полиция яқин орадаги барча йўлларни ёпиб қўйди. Поезд қатнови ҳам вақтинчалик тўхтатилди.






