АсосийShou-biznes

Француз актрисаси Мари Дюбуа вафот этди

Француз актрисаси Мари Дюбуа (ҳақиқий исми Клодин Люси Полин Юзе) 15 октябр куни 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Le Monde нашри ёзади.

Сезар мукофоти соҳибаси Франциянинг жанубий-шарқидаги По шаҳрида жойлашган қариялар уйида ҳаётдан кўз юмди.

Дюбуа 1937 йили Парижда таваллуд топган. Бир неча пьесалардаги ролларидан кейин уни телевидениега таклиф қилишади. Бу ерда Марини Франсуа Трюффо кўриб қолади ва уни ўзининг “Пианинончини отинглар” (1960) фильмига таклиф этади.

Машҳурлик унга дарров келмаган. У жуда кўплаб машҳур режиссерлар ва актерлар билан ҳамкорликда ишлаган.

1977 йили у режиссер Ален Карнонинг “Таҳдид” фильмидаги роли учун иккинчи пландаги энг яхши рол учун Сезар мукофотини қўлга киритади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар