АсосийJamiyat

Самарқандда 26 киши хот-догдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди

'Самарқандда 26 киши хот-догдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди'ning rasmi

Самарқанд шаҳрида 26 нафар фуқаро хот-догдан заҳарланиш оқибатида касалхонага ётқизилди, деб хабар бермоқда "Халқ сўзи" нашри.

Мурожаат қилганлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Айни пайтда беморларга керакли муолажалар қилинмоқда. Беморларнинг баъзилари аҳволи нисбатан оғир экани айтилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, беморлар шаҳарнинг Сартепо массивида жойлашган Туризм коллежи яқинидаги фаст-фуд таомлар тайёрлайдиган тамаддихонасида хот-дог истеъмол қилган бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли органлар суриштирув ишларини олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар