Хитойнинг Шандонг провинциясидаги яна бир кўмир конида портлаш содир бўлди, дея хабар қилмоқда Мir24.tv нашри.
Ушбу конда 334 нафар ишчи бўлиб, ҳодиса рўй берган вақтда ер остида 22 киши бўлган. Уларнинг 18 таси чиқазиб олинган. Қолган 4 кишидан иккитаси ҳалок бўлди, 2 тасини ичкаридан кейинчалик чиқазиб олишган. Воқеа 200 метр чуқурликда содир бўлган. Портлаш кўмир конининг сув кирувчи туннелини бутунлай вайрон қилган. Ҳозирда мазкур фожиа сабабчилари тергов қилинмоқда.






