1

Пойтахтда беш қаватли янги китоб савдо мажмуаси ишга туширилди

ЖАМИЯТ 26.10.2018, 09:45
Пойтахтда беш қаватли янги китоб савдо мажмуаси ишга туширилди

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Қатортол кўчасида беш қаватли янги китоб савдо мажмуаси ишга туширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Мазкур мажмуанинг очилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда юртимизда фаолият олиб бораётган давлат ва нодавлат нашриёт вакиллари, адабиётшунос олимлар, шоирлар, ёзувчилар, ўқувчи ва талаба-ёшлар иштирок этди.http://admin.darakchi.uz/article/create

Карнай-сурнай садолари остида кутиб олинган меҳмонлар дастлаб китоб дўкони ва у ердаги нашрлар билан танишди. Байрам тадбирида сўзга чиққанлар китоб ва унинг инсон ҳаётида тутган ўрни, китобхонлик маданияти ва айни масалаларга давлатимиз томонидан берилаётган эътибор хусусида сўз юритди. Бунёд этилган мазкур муҳташам китоб мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори самараси эканлиги таъкидланди.

“Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа маркази китоб савдо тизими фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида очилган мазкур китоб мажмуасига мамлакатимизнинг турли етакчи нашриётлари томонидан чоп этилган китоблар жойлаштирилди. Шунингдек, бу ерда Россия ва қардош мамлакатлардан келтирилган 3 минг номдан зиёд ўзбек, рус, инглиз, немис тилларидаги сара нашрлар бор.

Китобхонлар дўконнинг иккинчи қаватидаги кутубхонадан ҳамда интернет тармоғидан бепул фойдаланишлари мумкин. Қувонарлиси, китоб мажмуасига боғча ёшидаги ва боғча ёшигача бўлган фарзандлар билан биргаликда борса ҳам бўлади. Пастки қаватдаги болалар учун мўлжалланган бўлим фарзандларда китобга нисбатан меҳр уйғотишда ёрдам беради. Бу ерда улар нафақат китоб танлашлари ва сотиб олишлари, балки махсус ажратилган жойларда рангли-безакли китобларни бўяшлари, шахмат, шашка каби турли ақлни чархловчи ўйинлар билан машғул бўлишлари мумкин.

7.JPG

Мазкур китоб мажмуасида тил ўқитиш клублари ҳам ташкил қилинган бўлиб, хорижий тиллар ёшларга бепул ўргатилади. Бинонинг юқори қаватларига эса “Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа маркази таҳририяти жойлаштирилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1