1

Яна оммавий заҳарланиш. Энди Чустда 30га яқин одам шифохонага тушди

ЖАМИЯТ 26.10.2018, 14:33
Яна оммавий заҳарланиш. Энди Чустда 30га яқин одам шифохонага тушди

Наманган вилояти Чуст туманида фуқаролар оммавий заҳарланиш натижасида туман шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда "Халқ сўзи" нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Чуст бозори яқинидаги тамаддихоналардан бирида 21 окятбрь куни овқатланган тахминан 30га яқин одамлар соғлиғидан шикоят қилиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, одамлар гўштдан тайёрланган кабоб истеъмол қилгач, шифохонага мурожаат қилган.

Уларнинг олти нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани айтилмоқда. Қолган беморларга биринчи ёрдам кўрсатилган ва уй шароитида муолажани давом эттириш учун жавоб бериб юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1