Бухорода Арк қалъаси деворининг бузилган қисми қайта тикланди

ЖАМИЯТ 17.10.2014, 14:38
Бухорода Арк қалъаси деворининг бузилган қисми қайта тикланди

Арк қўрғони— Бухоро давлат бадиий-меъморий музей-қўриқхонасининг шимоли-ғарбий қисмидаги бир неча ой аввал қулаб тушган деворни қайта тиклаш ишлари якунланди. Бу ҳақда «Шарқ экспресси» нашри хабар бермоқда.

Қайта тиклаш ишларини Уста Ширин Муродов номидаги махсус илмий-реставрацион ишлаб чиқариш бошқармасининг реставратор усталари амалга оширди.

Аввалига деворнинг бузилган қисмини эски ғиштлардан тозалаб, унинг пойдевор қисмини чуқурлаштиришди. Арматураланган деворга бетон қуйилганидан сўнг металли конструкция билан мустаҳкамланган деворни кўтара бошлашди. Бунда қалъа деворларини қуришнинг қадимги усуллари ҳисобга олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1