1

Тошкентда Марғилон гиламлари намойиш этилди

ЖАМИЯТ 17.10.2014, 15:07
Тошкентда Марғилон гиламлари намойиш этилди

“Гўзалликнинг уйғониши” деб номланган Шарқ гиламларининг кўргазмаси 16 октябрь куни Ўзбекистон амалий санъат музейида очилди.

Кўргазмада замонавий Марғилон ипак гиламлари ва Bars International корхонаси томонидан қадимий технологиялар бўйича яратилган юнгли гиламлар намойиш этилди.

Мазкур корхона вакилининг сўзларига кўра, бу ерда 10 йил мобайнида табиий ипак толасидан анъанавий усулда гилам ишлаб чиқариш қайта йўлга қўйилган.

“Корхонада гиламлар қўлда тўқилади. Шу боис уларнинг сони ҳам нисбатан камроқ бўлади. Бир квадрат метр ипак гиламни тўқиш учун икки ярим ойдан зиёд вақт кетади, юнгли гиламлар учун эса олти ой керак бўлади”, - дейди корхона вакили. Бу ҳақда “Туркистон-Пресс”ахборот агентлиги хабар беради.

Кўргазмадаги гиламлар орасида миллий ва Шарқ мавзуларидан фойдаланиб тўқилган янги услубдаги гиламларни тасвирий санъат картиналаридан ажратиш қийин, дея хабар беради uz24.uz нашри “Uzbekistan Today” нашрининг маълумотларига таяниб.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1