1

Хитой янги космодром қурилишини якунлади

ДУНЁ 17.10.2014, 15:43
Хитой янги космодром қурилишини якунлади

Хитой Хайнань тропик оролида Вэньчан космодроми қурилишини якунига етказди. Бу ердан оғир ракета ташувчиларни фазога учиришда фойдаланилади, дея хабар беради “Жэньминь жибао” газетаси.

Старт майдони аллақачон фойдаланишга тайёр бўлган, деб ёзади нашр. Хитойнинг тўртинчи космодроми нафақат юқори техник ускуналар билан жиҳозлангани, балки жуда тор майдонда жойлашгани билан ҳам фарқ қилади.

Старт майдонининг экваторга яқинлиги орбитага космик аппаратларни чиқариш вазифасини ҳам анча енгиллаштирадли. Космодром қурилиш ишлари жами 5 йил давом этди.

Нашрда чоп этилишича, келгучи йили бу ерда биринчи парвоз амалга оширилади. Унда оғир ракета ташувчи “Чанчжэн-5” ("Буюк юриш-5" учирилиши режалаштирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1