1

Боку шаҳрида Волонтёр ёшларнинг халқаро форуми ўтказилмоқда

ЖАМИЯТ 01.11.2018, 09:19
Боку шаҳрида Волонтёр ёшларнинг халқаро форуми ўтказилмоқда

30 – 31-октябрь кунлари Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида Волонтёр ёшларнинг халқаро форуми бўлиб ўтмоқда.

Форум ишида Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Россия давлатлари қаторида Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Форумнинг илк куни учрашув ва муҳокамаларга бой бўлди. Ўтказилган сессиялар мобайнида иштирокчиларга Президентимизнинг ёшларга оид давлат сиёсати, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва унинг тузилмаси, аъзолари сони, лойиҳалари, халқаро ҳамкорлик каби йўналишлар бўйича батафсил ахборот берилди.

Форум иштирокчиларига Ёшлар иттифоқи фаоллари томонидан тайёрланган «Бухорога хуш келибсиз!» видеоролиги намойиш этилиб, мамлакатимизнинг туристик салоҳияти ҳақида ахборот берилгани барчада илиқ таассурот қолдирди.

Шу билан бирга, Озарбайжон Республикасининг Ёшлар ва спорт вазирининг ўринбосари Интиқам Бабаев билан ишчи тартибда учрашув ўтказилиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида имзоланиши режалаштирилаётган меморандум ва 2019-2020-йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш жараёни бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Кун якунида «Асан» («Осон») давлат хизматлари агентлигига ташриф уюштирилиб, Агентлик фаолияти ва унинг қошидаги волонтёр ёшлар гуруҳи билан танишилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1