1

“Самарқанд бир вақтнинг ўзида икки замонни — тарих ва бугунни кўриш имконини беради”

ЖАМИЯТ 01.11.2018, 09:20
“Самарқанд бир вақтнинг ўзида икки замонни — тарих ва бугунни кўриш имконини беради”

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкиллаштирилган ва 28 октябрь куни ўз ишини бошлаган “Ўзбекистон-Россия ёшлари форуми. Ҳамкорлик, ташаббус ва инновация” фестивали 30 октябрь куни Самарқанд шаҳрида давом этди. Россиядан ташриф буюрган меҳмонлар энг аввало Амир Темур мақбараси, Хожа Дониёр мажмуаси, Улуғбек обсерваториясини зиёрат қилишди.

Биз Ўзбекистондаги тарихий обидалари ҳақида фақатинтернет орқали маълумотга эга эдик. Энди эса бу обидаларни ўз кўзимиз билан кўриб, нақадар гўзал ва бетакрор эканлигига гувоҳ бўлмоқдамиз, – дейди Воронеж давлат университети магистранти Анастасия Ковалева.

Ўзбекистон-Россия ёшлар форуми доирасида Регистон мажмуасида“Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида туристик оқимни кенгайтиришда ёшларнинг ўрни” мавзусида бўлиб ўтган амалий конференциясида Россиянинг турли шаҳарларидан ташриф буюрган нуфузли меҳмонлар билан бир қаторда фаол ёшлар, тажрибали бизнесменлар, ёш тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди. Сессияда икки давлат ўртасида туризм ва туризм салоҳияти ютуқ ва камчиликлари ҳақида сўз юритилди.

— Мен Москвада яшайман. Ўзбекистонга келишимиздан мақсад, бу ерга саёҳатга келадиган меҳмонларга ўзига хос хизмат кўрсатиш усуллари билан танишмоқчимиз. Мамлакатнинг бир қатор маданий ёдгорликлари билан яқиндан танишиш, ривожланиш истиқболларини ўрганиш,ҳамкорлик ва мамлакатлар ўртасидаги шериклик алоқаларини давом эттиришни ният қилиб келганмиз, — дейди Россия ёшлар иттифоқи Хабаровск региони вакили Ирина Потапенко.

“Туризм соҳаси талабалари учун муҳим тадбир бўлди”

Бу учрашув айнан ушбу университет талабаларининг ўзаро дўстона алоқаларни яхшилаш ва фикр алмашиш учун асосий вазифани ўтади.

Россия Иқтисодиёт институти ўқитувчиси Юлиана Расулова Ўзбекистонга асосан қайси давлатлардан кўпроқ сайёҳлар ташриф буюраётгани билан қизиқди.

Бу саволга “Ипак йўли” халқаро Туризм университети талабаси Лазиз Абдусаидов жавоб берди:

— Статистик маълумотларга таянадиган бўлсак, асосан Европадан кўпроқ ташриф буюрмоқда. Бунга сабаб айнан Европа давлатларда бизнинг давлатга чиқиш учун кўплаб имтиёзлар мавжуд бўлиб, улар талабалар учун турли чегирмалар жорий қилганида. Ўзбекистонда туризм салоҳиятини ривожлантириш учун аввало малакали мутахассислар ва кадрлари етиштириб бериш масаласи турибди.

Жорий йилда Самарқандда “Ипак йўли” халқаро Туризм университети очилди ва биринчи талабалар қабул қилинди. Университетимизда Туризм индустриясининг барча соҳаларини ўзида қамраб олувчи факультетлар мавжуд бўлиб, чет элдан жалб қилинган ўқитувчилар дарс беришмоқда. Ўқув машғулотлари давомида биз туризм соҳасининг ва сервис соҳасини яхшилаш борасида таклифлар ишлаб чиқмоқдамиз.

Регистонда 3D шоу

Илмий анжумандан сўнг маданий дастур ва Регистон майдонида 3D шоу дастури ташкил этилди.

— Бу каби 3D шоу сайёҳлар оқимини жалб қилишга ёрдам беради. Москвада ҳам 3D шоулар бўлиб туради. Аммо Регистонда ўзгача кайфият бағишлар экан. Сабаби, Самарқанд бир вақтнинг ўзида икки замонни, тарих ва бугунни кўриш имконини беради. Бугунни таассуротларимни албатта, дўстларимга етказаман ва уларга Ўзбекистонга келиб барчасини ўз кўзи билан кўришни тавсия этаман, — дейди Россия ёшлар парламенти аъзоси Сергей Золотарев.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1