1

Аёллар ижтимоий мослашуви марказлари томонидан 485 нафар оилавий зўравонликдан жабр кўрган аёлларга ёрдам кўрсатилди

ЖАМИЯТ 01.11.2018, 18:31
Аёллар ижтимоий мослашуви марказлари томонидан 485 нафар оилавий зўравонликдан жабр кўрган аёлларга ёрдам кўрсатилди

Жорий йилнинг май ойидан буён Республикамизнинг барча ҳудудларида Хотин-қизлар қўмиталари ҳузурида босқичма-босқич Аёллар ижтимоий мослашув марказлари ташкил этилмоқда.

Бугунги кунга қадар республика бўйлаб жами 130 та марказлар фаолият юритиб, зўравонликдан жабр кўрган аёлларга зарур психологик, ҳуқуқий, ижтимоий ва тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Бугун марказлар учун ажратилган биноларда аёлларнинг вақтинча кун кечириши учун барча қулайликлар яратилган. Ўтган вақт мобайнида Хотин-қизлар қўмитасига 3055 та мурожаат келиб тушган. Шундан 485 таси оғир вазиятга тушиб қолган, инқироз ҳолатидаги аёллар бўлиб, Ижтимоий мослашув Марказ мутахассислари томонидан уларга оғир вазиятдан чиқиб кетиш учун барча зарурий чоралар кўрилди.

Агарда сиз зўравонликка дуч келаётган бўлсангиз ёҳуд атрофингиздагиларнинг шундай муносабат қурбони бўлаётганлигига гувоҳ бўлсангиз бизнинг «1146» ишонч телефонларимизга мурожаат қилинг.

Маълумот учун: Ишонч рақамлари ишга тушгандан буён турли мавзуларда 7000 дан зиёд қўнғироқлар амалга оширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1