АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 16 ноябрдан электр энергияси нархи ошди

'Ўзбекистонда 16 ноябрдан электр энергияси нархи ошди 'ning rasmi

"Ўзбекенерго" АЖ 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб электр энергияси нархлари ошганлигини маълум қилди.

Электр-энергияси учун янги тарифлар Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида"ги қарорига асосан белгиланганлиги маълум қилинган.

"Ўзбекэнерго" хабарига кўра, 1 кВт/соат электроэнергияси маиший истеъмолчилар учун 228,6 сўмдан 331 сўмга ошади. Ўсиш даражаси 44,79%.

Шу билан бирга 2019 йилнинг 1 июнидан 1 кВт/соат электр энергия 370 сўмни ташкил этади.

Турар-жой бинолари ва ётоқхоналарда яшовчи уй-жой, белгиланган тартибда озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган маиший истеъмолчилар 1 кВт/соат электр энергияси учун 2018 йил 16 ноябрдан ўрнатилган тартибда - 125 сўмдан, 2019 йилнинг 1 июнидан - 140 сўмдан тўловни амалга оширадилар.

    Бошқа янгиликлар