1

Тошкентга дунёнинг 30 га яқин давлатидан аёллар ташриф буюради

ЖАМИЯТ 02.11.2018, 17:10
Тошкентга дунёнинг 30 га яқин давлатидан аёллар ташриф буюради

Жорий йилнинг 7-8 ноябрь кунлари Тошкентда “Мамлакатнинг демократик янгиланиши ҳамда модернизациясида аёлларнинг роли: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Бугун 2 ноябрь куни Миллий матбуот марказида ушбу йирик тадбир олдидан Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди.

Конференция ишида дунёнинг 30 га яқин давлатидан халқаро аёллар институтлари вакиллари, сиёсат, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаол бўлган аёллар иштирок этади.

Халқаро миқёсдаги мазкур конференцияни ўтказишдан асосий мақсад халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистон аёлларининг жамият ва давлат бошқарувидаги давлат сиёсатининг истиқболли йўналишлари билан таништириш, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий йўналишдаги роли борасида халқаро тажрибани ўрганишдан ҳамда келгусида ҳаётга тадбиқ этишдан иборат.

Шунингдек тадбир доирасида келгусида аёлларнинг давлат бошқарувидаги фаол иштирокини таъминлаш учун узоқ ва қисқа муддатли лойиҳаларни ўз ичига олган халқаро майдон ташкил қилиш кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1