АсосийJamiyat

Ўзбекистонда шифокорлар ва ўқитувчиларнинг ойлиги яна оширилади

'Ўзбекистонда шифокорлар ва ўқитувчиларнинг ойлиги яна оширилади 'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ОАВ вакиллари билан учрашувда мамлакатимизда айрим тоифаларда ишловчи ходимларнинг иш ҳақларида ўзгариш бўлиши борасида маълумот берди, деб ёзмоқда ЎзА.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, жорий йилнинг 1 декабридан тиббиёт соҳаси ходимларининг ойлик маошлари 20 %га, 2019 апрель ойида эса яна 15 %га ошиши кутилмоқда.

Шунингдек, 2019 йилда ўқитувчиларининг ҳам ойлик маошлари оширилиши режалаштирилган.

Вазир ўринбосари маълумотларига кўра, 2019 йилдан энг кам ойликка ишловчи 370 минг нафар ходимларнинг ойлиги биринчи разряд бўйича 15 фоиз, иккинчи разряд бўйича 10 фоиз, учинчи разряд бўйича 5 фоизгача оширилади.

    Бошқа янгиликлар