Эрон давлати иқтисодий фалокатга дучор бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Lenta.ru нашри.
АҚШ президенти Дональд Трамп агар Эрон Республикаси ядровий дастур бўйича Вашингтон билан ҳисоблашмаса, Эронга қарши иқтисодий уруш эълон қилишини маълум қилган. 5 ноябрь куни Вашингтон иккинчи аксилэрон санкциясини қабул қилишни режалаштирган. Бунда Эронга нефть экспорт қилиш ва марказий банк билан Эроннинг доллар операциялари тақиқланади.






