АсосийDunyo

Япония вазири турли харажатлар сабаб ишдан бўшатилди

Япония Савдо ва саноат, иқтисодиёт вазири Юко Обути хизмат вазифасидан кетди, дея хабар беради BBC News. Шу мазмундаги ариза бош вазир Синдзо Абэга 30 дақиқалик учрашув давомида берилган. Ушбу ҳужжатга имзо чекилган.

Обути сиёсатга алоқаси бўлмаган нарсалар, хусусан пардозлаш воситаларига жуда кўп маблағ сарфлаганлиги тахмин қилинмоқда. Reuters хабарига кўра, 2009-2011 йилларда вазир қўллаб-қувватлаши билан иккита фонд турли театр томошаларини ташкил этиш учун 43 миллион иен (16,7 миллион рубль) сарфлаган.

40 ёшли Обути Япония вазирлар маҳкамасидаги бешинчи аёл ҳисобланади. Унинг ишдан кетиши жиддий сиёсий кризисга олиб келиши мумкин.

Юко Обути – собиқ бош вазир Кэйдзо Обутининг қизи бўлиб, отасининг ўлимидан сўнг 26 ёшида сиёсий фаолиятини бошлаган.

    Бошқа янгиликлар