1

Чилонзордаги мебель цехида ёнғин содир бўлди

ЖАМИЯТ 06.11.2018, 08:17
Чилонзордаги мебель цехида ёнғин содир бўлди

Кеча, 5 ноябрь куни соат 07.24да Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига, Чилонзор тумани, Чилонзор кўчаси 1а-уйда жойлашган “Янги Файз таъмир” масъулияти чекланган жамиятга қарашли мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ёнғинни ўчиришга 6 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган.

Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 07.37да ўраб олиниб, 07.45да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ушбу цехнинг 80 кв.м. майдонда томи, ички қисми ва жиҳозлари ёнган. Ёнғинда цех ишчиси С.Э. куйиш тан жароҳати олган.

Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1