1

"Muller Martini" ўзбекистонлик матбаачилар учун илк семинарини ўтказди

ЖАМИЯТ 06.11.2018, 13:18
"Muller Martini" ўзбекистонлик матбаачилар учун илк семинарини ўтказди

Бугун, 6 ноябрь куни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида Швецариянинг “Muller Martini” компанияси савдо менежери Г.Самойлов ҳамда ушбу ташкилот мутахассислари иштирокида Ўзбекистонда фаолият юритувчи давлат ва нодавлат нашриёт-матбаа ижодий уйлари ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Ўзбекистонлик мутахассисларни ўқитиш масаласи жорий йилнинг 3 октябрь куни ЎзМАА Бош директори Лазиз Тангриев билан бўлиб ўтган учрашувда келишиб олинган эди. Мазкур учрашувда Лазиз Тангриев ўзбекистонлик матбаачилар “Мюллер Мартини”ни яхши билишини, чунки айнан ушбу компания томонидан ўрнатилган замонавий техник ускуналардан юртимиздаги бир нечта нашриёт-матбаа ижодий уйларида фойдаланилаётганлигини, келгусида Ўзбекистон томони нашр қилиш ва матбаачиликни ривожлантиришда ҳамкорликни янада мустаҳамлашдан манфаатдор эканлигини таъкидлаб ўтган эди.

- Маълумки, бугунги кунда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бешта учтувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида жамиятнинг барча йўналишларда ўзгаришлар амалга оширилмоқда - дейди Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директор ўринбосари Ўктам Хамраев. - Албатта, бу жараён нашриёт-матбаа тизимини ҳам четлаб ўтгани йўқ. Бугун замоннинг ўзи ривожланишни, соҳага инновацион ғояларни, технологияларни татбиқ этишни талаб қилмоқда. “Muller Martini” компанияси билан йўлга қўйилган ва тобора мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорлик ана шу ривожланиш, нашриёт-матбаа корхоналари учун замонавий техник ускуналарни харид қилиш, уларни ўрнатиш ҳамда мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўлидаги муҳим қадамдир, - дейди Ўктам Хамраев.

“Muller Martini” компанияси савдо менежери Г.Самойлов семинар қатнашчиларига компания фаолияти, унинг йўналишлари ҳамда компаниянинг сўнгги ютуқлари ҳақида батафсил маълумот бериб, иштирокчиларни техник ускуналарнинг ишлаш услуби, улардан фойдаланиш қоидалари билан яқиндан таништирди.

- Ўзбекистонда фаолият юритувчи нашриёт-матбаа корхоналари билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши ва янада мустаҳкамланиши бизнинг компания учун жуда муҳим, - дейди Г.Самойлов.- Чунки Ўзбекистон бизнинг асосий шерикларимиздан бири ҳисобланади. Шу ўринда “Muller Martini” компаниясининг Россия Федерацияси, шунингдек, МДҲга аъзо бошқа давлатларда ҳам фаолият олиб бораётганлигини, компания китоб маҳсулотларини йиғиш, тикиш ва муқовалаш ишларини бажарувчи автоматлаштирилган техник ускуналарни ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан шуғулланишини таъкидлаб ўтмоқчиман. Шу йилнинг 3 октябрь куни бўлиб ўтган учрашувда таъкидлаганимдек, биз замонавий техник ускуналарни нафақат ўрнатамиз, балки маҳаллий мутахассисларни қисқа курсларда ўқитиш билан ҳам шуғулланамиз, шунингдек, нашриёт ишида фойдаланиладиган машиналар учун эҳтиёт қисмларни етказиб беришда ҳам ҳамкорликка тайёрмиз.

Семинарда иштирок этган нашриёт-матбаа корхоналари раҳбарлари, ходимлари малакали мутахассислардан “Muller Martini” компанияси фаолияти, техник ускуналар ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисида батафсил маълумотлар олишди.

Маълумот учун:

Ушбу компания чоп этишдан кейинги жараёнлар (блоклаб тикиш, муқовалаш, варақларни тахлаш, уч томонлама кесиш, ип билан тикиш ва ҳ.к.) учун матбаа ускуналарини ишлаб чиқариш ва сервис хизмат кўрсатиш бўйича дунёдаги энг йирик компаниялардар биридир. Компания 1946 йилда Швецариянинг Цофинген шаҳрида ташкил этилган.

1951 йилда дунёдаги илк бор тикилмаган ҳолда йиғиш бўйича матбаа ускунасини, 1961 йилда варақларни тахлаш, 2014 йилда ускунасини ишлаб чиқарган. 2014 йилдан “Granit” русумли уч томонлама кесиш ускунаси ва “Ventura MC 160” русумли янги турдаги ип билан тикиш матбаа ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1