Тайваннинг Дунган шаҳрида анъанавий ёнаётган қайиқлар фестивали бўлиб ўтди, дея хабар берди İnforeactor.ru нашри.
100 йилдан бери ўтказиб келинадиган ушбу маросимда маҳаллий аҳоли бир нечта улкан қайиқларни соҳилда ёқиб юборади. Тайванликларни фикрича, аланга барча ёмонликлар ва касалликларни ҳайдайди ва у қанча узоқ ёнса, бу яхшилик аломати ҳисобланади. Маросим вақтида хавфсизликни таъминлаш учун барча чоралар кўрилган.






