1

"Ёшлар оромгоҳи"да ҳудудий етакчилар учун ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда

ЖАМИЯТ 08.11.2018, 10:24
"Ёшлар оромгоҳи"да ҳудудий етакчилар учун ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда

Жорий йилнинг 6-9 ноябрь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олувчи ҳудудий етакчилар Кенгаши аъзолари учун ўқув семинари бошланди.

Ўқув-семинарда ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлардан хабардор этиш, ҳудудлардаги бошланғич ташкилотлари фаолиятини жонлантириш, бошланғич ташкилот етакчиларининг муаммо ва камчиликларини бартараф этишга амалий ёрдам беришда етакчиларнинг асосий вазифалари ҳақида батафсил маълумотлар берилади.

Мазкур семинар 130 нафар ўғил-қизларни бир мақсад атрофида бирлаштирди. Дастлаб, семинар иштирокчилари 3 кун мобайнида бўлиб ўтадиган ўқувлар, амалий машғулотлар, психологик тренинглар ва маҳорат дарслари билан танишиб чиқишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1