АсосийJamiyat

​Болалар ўртасида сувдан оқилона фойдаланиш мавзусидаги танлов ғолиблари аниқланди

'​Болалар ўртасида сувдан оқилона фойдаланиш мавзусидаги танлов ғолиблари аниқланди'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги "Автограф" санъат галереясида UzWaterAware лойиҳаси доирасида ўтказилган экология ва атроф-муҳит муҳофазаси мавзусида болалар суратлари рақамли кўргазмаси ўтказилди.

Мазкур тадбир Марказий Осиё Минтақавий экология маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси билан ҳамкорликда, Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида ўтказилди.

Кўргазма давомида мамлакатимизда болалар ўртасида ўтказилган “Ер ва Сув”, “Менинг Ўзбекистоним ва сув ресурслари” мавзусида ўтказилган суратлар ва ёзма асарлар бўйича танлов ғолиблари ҳам рағбатлантирилди.

Мазкур танловни ўтказишдан кўзда тутилган мақсад, ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини атроф-муҳитни асраш, хусусан сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Танловларда 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўғил-қизлар 300 дан ортиқи жод намуналари билан иштирок этишди.

Мамлакатимизнинг турли худудларидан 18 нафар ғолиб аниқланиб, пойтахтга таклиф этилди. Ғолиблар учун пойтахтимизнинг диққатга сазовор ҳудудларига саёҳатлар ташкил этилди.

Тадбирда ғолибларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.


Тадбирда сўзга чиққан Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс, Ўзбекистон Республикаси Давлат Атрофни муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ўктам Ўтаев, Сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Шавкат Усмонов, Марказий Осиё Минтақавий экология марказининг Ўзбекистондаги филиали директори Шаҳноза Умарова ва бошқалар болаларни бу ғалабалар билан қутлаб, сув ресурсларини асраб-авайлаш барчанинг вазифаси эканини таъкидладилар.

Тадбир иштирокчилари танлов ғолиблари томонидан яратилган асарлар билан танишиш имконига эга бўлишди.

    Бошқа янгиликлар