Гарри Поттернинг мухлислари “Фантастик ҳайвонлар: Грин-де-Вальд жинояти” фильмида хатолик борлигини аниқлашди, дея ёзмоқда РИА Новости нашри.
Картина воқеалари 1927 йилда юз беради. Аммо персонажлар орасида профессор Миневра Макгоналлни ҳам учратиш мумкин. Сюжет линиясига кўра, бу пайтда профессор ҳали дунёга келмаган эди.
Мухлисларнинг айтишича, бу қаҳрамон 1930-йилларда туғилган, “Гарри Поттер ва Қақнус ордени” фильмида 1990-йилларда Макгонагалл Хогвардсда ишлаб юрганида 39 ёшда бўлади. Шу тариқа, у 1950-йилларда профессор унвонини олган бўлади.






