Голливуднинг энг машхур актёрларидан бири бўлмиш Леонардо ДиКаприо Netflix компанияси билан ҳамкорликда суратга олиниши мўлжалланаётган “Вирунга” номли фильмга продюсерлик қиладиган бўлди. Ушбу фильм дунё бўйича қирилиб кетаётган гориллалар ҳақида.
Фильм сюжети Конго Демократик Республикасидаги ҳайвонот боғларининг биридаги ҳолат тарзида суратга олинади. Режиссёр Орландо фон Айнсидель. Айни дамда гориллалар ўрмонларнинг кесилиши ва ов туфайли қирилиб кетмоқда. Шу сабабли уларнинг қирилишига қарши курашиш, тирик қолганларининг эса ҳаётини сақлаб қолиш, уларнинг кўпайишига ёрдам бериш истагида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Суратга олинажак фильм ҳам ана шу мавзудаги лойиҳаларнинг бири саналади.
Эслатиб ўтамиз, Леонардо Ди Каприо БМТнинг глобал иқлим муаммолари бўйича элчиси этиб тайинланган.





