Бугун, 21 октябрь санасида АҚШда машхур дизайнер Оскар де ла Рента 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Сплетник.ру нашри хабар беради.
Унинг ўлими сабаблари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, бироқ шуни айтиш лозимки, 2006 йили унга саратон ташхиси қўйилганди. 2013 йили эса у чет эл оммавий ахборот воситаларига касалликдан бутунлай фориғ бўлгани айтганди.
Актёр Жорж Клуни ва Амаль Клуниларнинг тўйларидаги келин либоси Оскар де ла Рента амалга оширган сўнгги дизайнерлик иши бўлди.





