АсосийJamiyat

Астраханда ўзбекистонлик ҳайдовчи бошқариб кетаётган машина ағдарилиб кетди

'Астраханда ўзбекистонлик ҳайдовчи бошқариб кетаётган машина ағдарилиб кетди'ning rasmi

12 ноябрь куни, Астрахан вилоятининг Наримон туманида 35 ёшли ўзбекистонлик ҳайдовчи бошқарувида бўлган "Лада Ларгус" русумли машина ағдарилиб кетган, деб хабар бермоқда "astrakhan.site" нашри.

Россиянинг Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, йўл транспорт ҳодисаси "Тамбов — Волгоград — Астрахан" Р-22 трассасининг 1352 километрида содир бўлган. Бунга автомобилни бошқариб кетаётган ҳайдовчи рулда ухлаб қолгани сабаб бўлган.

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва тўрт нафар йўловчи тан жароҳати олган. Хусусан, 1976 йилда туғилган аёл киши бош мия чайқалиши, кўкрак қафаси жароҳат ҳамда умуртқа поғонасининг бўйин қисмида синиш ва 42 ёшли эркакда ҳам жиддий тан жароҳати билан оғир аҳволда Астрахан касалхонасига етказилган.

40 ёшдаги эркакнинг эса бурни синган, 58 ёшли аёл эса ёпиқ бош-мия жароҳати билан туман касалхонасига олиб кетилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа юзасидан суриштирув олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар