АсосийJamiyat

Сирдарёдаги ​ЙТҲда жабрланган фуқаролар ҳаёти сақлаб қолинди (фото)

'Сирдарёдаги ​ЙТҲда жабрланган фуқаролар ҳаёти сақлаб қолинди (фото)'ning rasmi

Бугун, 14 ноябрь соат тахминан 03:35ларда Сирдарё вилояти ФВБга ИИБнинг Тезкор навбатчиси томонидан А-373 “Тошкент-Самарқанд” йўналишининг 13-кмда, юк автомашинаси йўлдан чиқиб автоҳалокатга учраганлиги юзасидан маълумот келиб тушди, деб хабар берди ФВВ матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат бўйича Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қутқарув отряди навбатчи қутқарувчилар Д.Худойбердиев, О.Қораев, Қ.Турғунбоев, О.Маматкаримлар зудлик билан воқеа жойига етиб боради. Шундан сўнг, қутқарувчилар йўл транспорт ҳодисаси оқибатида автотранспорт кабинасида қисилиб қолган фуқарони махсус техникалар ёрдамида кабинадан олиб чиқишди.

Жабрланган фуқаро ҳамда йўловчи зудлик билан Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмаси жонлаштириш бўлимига етказишди ва бу орқали фуқаро хаёти сақлаб қолинди.

    Бошқа янгиликлар