АсосийJamiyat

​Бекободдаги боғчада заҳарланиш: кимга қандай чора кўрилди?

'​Бекободдаги боғчада заҳарланиш: кимга қандай чора кўрилди?'ning rasmi

2018 йил 9 ноябрь куни Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонасига 8-сонли мактабгача таълим муассасасининг жами 56 нафар тарбияланувчилари ва 2 нафар тарбиячилари овқатдан заҳарланиши ташҳиси эҳтимоли билан ётқизилган...

Ушбу холат ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун Мактабгача таълим муассаси матбуот хизмати билан боғландик.

11-ноябрь ҳолатига кўра шаҳар тиббий бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига "Ўткир гастрит, гастроэнтерит" дастлабки ташҳиси билан келтирилган беморларданзаҳарланиш (ич кетишсиз) синдроми клиник кўринишларига эга бўлган 28 нафар бемор қолган. Уларнинг ҳеч бирида оғир ҳолатлар йўқ. МТМнинг 27 тарбияланувчи ва бир ходими ўрта оғирликдаги ҳолатда. Касалхонага ётқазилган барча болалар ва катталардан лаборатор теширишлар учун бактериологик таҳлиллар олинган. Тез кунларда эпидемиологик текширув ҳамда бактериологик таҳлиллар асосида якуний ташҳис қўйилади.

Ўтказилган муолажалар натижасида барча болалар саломатлигида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

ИШЧИ ГУРУҲ...

Эпидемияга қарши чораларни мувофиқлаштириш ва маҳаллий мутахассисларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий–тадқиқот институти директори, профессорлари ҳамда Республика марказий давлат санэпидназорат шифокорлари ишчи гуруҳ ишламоқда.

Маълумот ўрнида:

Бўлиб ўтган холатдан сўнг шаҳардаги 12 давлат ва 11 идоралар МТМларининг овқат тайёрлаш блоки ва тиббий ходимлари учун қоида ҳамда нормалар бўйича малака ошириш ўқишлари ташкил этилди.

МУЗЛАТКИЧ КАМ, ОШХОНА АНЖОМИ ЭСА ТАЛАБГА ЖАВОБ БЕРМАДИ

Болаларнинг заҳарланиши сабабини ўрганиш учун олиб борилган текширув ишлари қуйидагиларни аниқланди:

  • Музлаткич ускуналар, ошхона анжомлари етишмовчилиги;
  • Ишловчи музлаткич ускуналар (озиқ–овқатларнинг турлари бўйича) талабга жавоб бермайди;
  • Ошхона пичоқлар гигиена талабларига жавоб бермайди;
  • Мунтазам олиниши лозим бўлган суткалик бракераж намуналар олинмаган.

КИМГА ҚАНДАЙ ЧОРА КЎРИЛДИ?!

Бекобод шаҳри ДСЭНМ қарорига кўра МТМ фаолияти вақтинча тўхтатилган ва муассасада тўла ювиш бўйича дезинфекцион тадбирлар ўтказилаяпти. МТМ мудираси ўз лавозимига лойиқлиги масаласи қўйилган. Ҳамда ҳамшира ва овқат тайёрлаш блоки ходимлари, ўз вазифасига лоқайидлик билан қарагани учун лавозимидан озод этилган.

Муассасага янги музлатгич ўрнатилиб, ходимлар учун ташкил этилган ўқитиш тугалланиб, барча аниқланган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг тикланади.

Қонунбузарликлар бўйича материаллар эса прокуратурага юборилган.

БОШ ПРОКУРАТУРА НИМА ДЕЙДИ?

8-сонли мактабгача таълим муассасасидаги холат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўз сайтида ҳам холатга изоҳ бериб ўтди.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан судга оид кимёвий ва бактериология экспертизалари тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда” дейилади манбаада.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ

Бундан сал аввал яъни 8-10 октябрь кунлари Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 433-сонли Мактабгача таълим муассасида йирик заҳарланиш — 37 нафар тарбияланувчиси ҳам озиқ-овқатдан заҳарланиши оқибатида касалхонага ётқизилганди.

P/S: "Даракчи" газетасининг 46-сонидаги 16 саҳифада чоп этилган ушбу мақоланинг "Боғча мудираси, ҳамшира ва овқат тайёрлаш блоки ходимлари, ўз вазифасига лоқайидлик билан қарагани учун лавозимидан озод этилган" жумласи, "МТМ мудираси ўз лавозимига лойиқлиги масаласи қўйилган" дея ўқилсин...

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар