АсосийJamiyat

Наманганда Hyundai автомобиль заводига тамал тоши қўйилди

'Наманганда Hyundai автомобиль заводига тамал тоши қўйилди'ning rasmi

17 ноябрь куни Наманган вилояти ҳокимлигида «Hyundai» тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Корея делегацияси ва республика вазирликлари ҳамда вилоят раҳбарияти томонидан рамзий лента қирқилиб, «Hyundai-Namangan KD» янги завод пойдеворига белкуракларда қум ташлаб, ўзига хос тамал тоши қўйилди.

Маросимда кореялик ишбилармонларнинг кенгайтирилган гуруҳи ҳамда Малайзия, Индонезия, Хитой Халқ Республикаси ва Таиланд Республикасидан инвесторлар ҳам қатнашишди.


Корея Республикасининг «Hyundai Motor», «Evergreen Motors» ва «Posco-Daewoo corporation» компаниялари ҳамкорлигида қурилиши режалаштирилган бу завод, 2019 йилнинг сентябрида илк маҳсулотларини чиқаришни бошлайди. Дастлаб йилига 400та кичик юк машиналари, микроавтобуслар ҳамда автобуслар ишлаб чиқарилади. Босқичма-босқич бу кўрсаткич 2500тага етказилади. Маҳаллийлаштириш дастури асосида 50 фоиз эҳтиёт қисмларни шу ернинг ўзида ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Дастлабки босқичда 150та янги ишчи ўрни яратилади. Завод тўла ишга тушганда, мингдан зиёд иш ўрни пайдо бўлади.

    Бошқа янгиликлар