1

Сурхондарё ҳокими Жарқўрғонда сайёр қабул ўтказди

ЖАМИЯТ 19.11.2018, 10:27
Сурхондарё ҳокими Жарқўрғонда сайёр қабул ўтказди

Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов Жарқўрғон туман маданият уйида сайёр қабул ўтказди. Унга вилоят, туман ҳокимликлари мутасаддилари, секторлар ҳамда 100 дан зиёд идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилди.

Қабул давомида аҳоли томонидан йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, уй-жой билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш сингари 133 та масала юзасидан мурожаатлар тушди.

Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар юзасидан уларнинг талаблари қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган давлат идораларига муддат белгиланиб, тегишли органлар томонидан назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

Шу куни туман марказий поликлиникаси, Кокайди қўрғонидаги Бобур номли МФЙ ҳамда “Сурхон” ҳудудий бўлимида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорлари томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган бепул тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1